Уйғониш ва янгиланиш, қут-барака элчиси Наврўзи айём шукуҳидан диллар яйрамоқда. Тинч ва осойишта юртимизга тўй-томошалар, байрамлар ярашади.

Мамлакатимизда Наврўз қадриятлари билан жорий йилнинг Фаол тадбиркорлик, инновацион ғояларни ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинишида ҳам ўзгача узвийлик мужассам. Айтиш жоизки, Наврўз ўзаро қадр-қиммат, хайру саҳоват, меҳр-оқибат тимсолидир.

Эзгулик, саҳоватга йўғирилган уйғониш, яшариш айёми бу йил дилларимизни яна қувончу шодликка чулғади. Наврўз халқимизни тинчлик, бахамжиҳатлик, ҳайру саховатга чорламоқда.

Ҳурматли ўқитувчи-профессорлар, талаба-ёшлар. Сизларни мана шу гўзал, тарватли Наврўз айёми билан чин дилдан қутлайман. Сизларга аввало соғлик-омонлик, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат тилайман. Илмий изланишларингиз ва ўқишларингизда омад ёр бўлсин. Наврўзи оламнинг ҳаётбахш нур-зиёси қалбингизни поклаб, нурафшон айласин.

By ATM

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.