ТТА психиатрия ва наркология кафедрасининг талабалар илмий анжумани анъанага кўра апрель ойида бўлиб утди. Кафедранинг илмий йўналишларини хисобга олиб талабалар турли мавзулар бўйича илмий ишлар олиб боришган. Раис қилиб тайинланган 5 курс даволаш факультети талабаси Эркабоев Шохрух анжуманни очиб берди:
Биринчилардан бўлиб 6 курс талабаси Муллабоева Ш – “ ТТА талабаларининг ўзлаштириш кўрсаткичига таъсир қилувчи ижтимоий омиллар” мавзуси билан бошлаб берди. Тақдимотда талабаларни фанларни яхши ўзлаштиришига қайси ижтимоий омиллар таъсир қилиши ўрганилиб чиқилган.
5 курс талабаси Паттахов Азиз томонидан суд психиатрияси муаммоларидан хисобланган “Жиноят содир этувчи шахсларнинг физиогномикаси” мавзуси бўйича адабиёт тахлили тақдим этилди.
Кулдашев А ва Ганиев Б томонидан охирги вақтларда долзарб хисобланиб келаётган “Пластик хирург амалиётида дисморфомания” мавзуси ёритилди.Аёллар орасида кенг тарқалиб кетаётган пластик жаррохликлар аслида ўз негизида қандай рухий бузилишларга асосланган эканлиги тўғрисида тақдимот бўлиб ўтди.
Худойберганова С томонидан эса Соғлиқни сақлаш тизимида катта ўзгаришлар бўлаётган айни даврда ахоли орасида стигма яъни психиатрик хизмати тўғрисидаги нотўғри фикрларни пайдо бўлишига сабаб бўлган “нейролептикларнинг ножўя таъсирлари” мавзуси сўзлаб берилди.
Барча йўналишларда ва Соғлиқни сақлаш тизимининг долзарб муаммоларидан бўлиб келаётган “Хавотирли холатлар кечиши мавзуси борасида бу холат УАШ амалиётида қандай кўринишда намоён бўлаётганлиги ва бу муамоларни ечиш учун нималар қилиш керак эканлиги тўғрисидаги тавсияларни Муминова Г айтиб берди.
Анжуман иқтидорли талабаларимиз томонидан қизиқарли қилиб ёритиб берилиб анжуман комиссияси томонидан қўшимча саволлар ва йўналтирадиган тавсияларга сабаб бўлди. Кафедра номидан келажакда малакали шифокор ва илмий ходимларимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз ва улар билан продуктив ва қизиқарли илмий фаолиятни давом этамиз.
Шундай қилиб:
1 ўрин билан Паттахов А, Худайберганова С , Муллабоева Ш ;
2чи ўрин билан Муминова Г, Ганиев Б;
3 чи ўрин билан Кулдашев А тақдирландилар.
Men TTA Davolash fakultetida grant asosida o’qiyman.4-kursni bitirdim
Kelajakda psixiatr bo’lmoqchiman.Men hozirdan o’rta tibbiyot xodimi sifatida ishlasam bo’ladimi? Agar imkoniyat bo’lsa nima qilishim kerak?
Javob uchun oldindan rahmat!!!
Assalomu alaykum.
Bizning sohaga bo’lgan qiziqishingiz tahsinga loyiq.
Yuqoridagi savolingizga bizning klinikamiz kadrlar bo’limi orqali to’liq javob olishingiz mumkin
Салом Йўлдош, албатта ишлашингиз мумкин