Призидентнинг 20 апрель 2017 йилдаги №2909 «Олий таьлим тизимини келгусида ривожлантириш тугрисидаги», 16 март 2018 йилдаги №3606 «Психиатрик ёрдам курсатиш тизимини тубдан ривожлантириш тугрисидаги», 16 январь 2019 йилдаги №4119 «Таьлим сифатини назорат килиш тизимларини ривожлантириш буйича кушимча чора-тадбирлар хакидаги» ва 13 февраль 2019 йилдаги №1190 «2019 – 2025 йилларда Узбекистон Республикаси ахолига психиатрик ёрдам курсатишни химоялаш консепсиясини тасдиклаш тугрисидаги» фармонларига асосланиб Тошкент Тиббиёт Академияси таркибидаги Тошкент Тиббиёт Академияси Психиатрия ва Наркология кафедраси талабалари, магистрлар, клиник ординаторлар ва профессор укитувчилар учун « Рухий ва наркологик бузилишларни даволаш, ташхислаш ва уларга замонавий ёндашув», «Биполяр аффектив бузилишлар ва уларни даволаш оптимизацияси», « Негатив шизофренияга каратилган саволлар, даволаш тактикаси» ва «Тутканок ва утиб кетувчи холатлар. Даволашнинг замонавий усуллари» мавзуларида Халкаро маьрузачи, профессор,Козогистон – Россия Тиббиёт Университетининг психиатрия, наркология ва неврология кафедраси мудири, т.ф.д. Ешимбетова Саида Закировна иштирокида маьрузалар цикли ва мастер-класслар ташкил этилди.

 

26 февралда профессор Ешимбетова С.З. Ашуров З.Ш. хамрохлигида« Рухий ва наркологик бузилишларни даволаш, ташхислаш ва уларга замонавий ёндашув» мавзусидаги маьрузалар ва мастер-класслар утказиш учун Тошкент Тиббиёт Академиясининг психиатрия ва наркология кафедраси талабалари, магистр, клиник ординатор ва профессор – укитувчилар таркиб №2 сонли Психоневрологик диспансер базасига ташриф буюришди.

 

Соат 10.00 да асосий тадбир бошланди. Тадбирда иштирок этканлар:

Тадбир раиси: Укув ишлари буйича проректор, т.ф.д. Баймурадов Ш.А..

Раис хамрохлари : Козогистон – Россия Тиббиёт Университетининг психиатрия, наркология ва неврология кафедраси мудири, т.ф.д. Ешимбетова С.З., ТТА Психиатрия ва наркология кафедраси мудири, т.ф.д. Ашуров З.Ш., ТТА Психиатрия ва наркология кафедраси профессори, т.ф.д. Магзумова Ш.Ш.

Иштирокчилар: ТТАнинг психиатрия ва наркология кафедрасининг ходимлари, докторантлари , магистрлар, клиник ординаторлар.

Иштирокчиларнинг умумий сони 39 киши.

Учрашувни укув ишлари буйича проректор т.ф.д. Боймуродов Ш.А. очиб берди. У уз нуткида Узбекистон Республикаси призидентинг 20 апрель 2017 йилдаги №2909 «Олий таьлим тизимини келгусида ривожлантириш тугрисидаги» ва 16 январь 2019 йилдаги №4119 «Таьлим сифатини назорат килиш тизимларини ривожлантириш буйича кушимча чора-тадбирлар хакидаги» фармонларини бажариш максадида ташкил этилган тадбирларнинг барча иштирокчиларини кутлади. Шундан сунг ТТА психиатрия ва наркология кафедраси мудири, т.ф.д. Ашуров З.Ш. ва профессор Магзумова Ш.Ш. лар сузга чикишди. Улар бугунги учрашувнинг мухимлигини такидлаб утишди, ТТА маьмурияти, барча иштирокчилар номидан Ешимбетова С.З. га алохида миннатдорчилик билдиришди.

Сунг тадбирнинг асосий кисми бошланди ва профессор Ешимбетова С.З. тадбирни « Рухий ва наркологик бузилишларни даволаш, ташхислаш ва уларга замонавий ёндашув» мавзусида маьруза ва бахс мунозаралар куринишида олиб борди.

Тадбир давомида куйдаги муоммолар куриб чикилди: рухий бузилишларда замонавий фармакотерапиянинг ножуя тасирлари ва стратегияларида фармакорезистентликни кандай енгиш , кимёвий ва нокимёвий аддикчия: халкаро классификацион тизим ва далилларга исботланган фармакотерапия.

 

Маьрузадан сунг ушбу мавзуларда мухокамалар булиь утди. Профессор- укитувчилар, магистрлар, ординаторлар томонидан берилган саволларга жавоб берилди.

 

Тадбир сунгида Ашуров З.Ш. сузга чикди ва профессор Ешимбетова С.З.га бажарилган иш учун миннатдорчилик билдирди.

Соат 17.00да « Рухий ва наркологик бузилишларни даволаш, ташхислаш ва уларга замонавий ёндашув» мавзусига багишланган тадбир нихоясига етди.

27 февралда профессор Ешимбетова С.З. Ашуров З.Ш. хамрохлигида Республика Рухий касалликлар клиник шифохонасида «Негатив шизофренияга каратилган саволлар, даволаш тактикаси» мавзусида ТТА психиатрия ва наркология кафедраси талабалари, магистр, клиник ординаторлар ва профессор укитувчилар учун маьруза ва мастер-класслар утказилди.

 

Тадбир аввалида психиатриянинг буюк укитувчилари ва устозлари эслаб утилди. Кейин профессор Ешимбетова С.З. «Негатив шизофренияга каратилган саволлар, даволаш тактикаси» мавзусида маьруза билан чикиш килди. Маьруза давомида куйдаги муоммолар ёритилди: шизофренияда негатив бузилишларни ёритишда тарихий аспектлар, клиник динамика, клиник – конституционал конунлар, адаптация ва даволаш.

Маьрузадан сунг маьруза мавзуси мухокама килинди ва иштирокчилар берилган саволларга жавоб олдилар. Тадбирнинг иккинчи ярми 6чи булимдан курсатилган беморнинг клиник тахлилига багишланди. Даволовчи шифокор беморнинг шикоятлари, хаёт анамнези, касаллик тарихи, лабаратория-инструментал текширув натижалари билан таништирди ва мутахасисслар билан биргаликда ташхис шакллантирилди. Бемор иштирокисиз текширувлар натижалари ва касаллик тарихи мухокама килинди. Профессор Ешимбетова С.З. иштирокчиларнинг фикри билан кизикди.

 

Мунозара сунгида профессор Ешимбетова С.З. клиник тахлилни хулосалади, асосий ва ёндош клиник диагноз хакида маьлумотлар келтирди.

Тадбир сугнида тингловчилар Ешимбетова С.З.га утказган маьруза ва кизикарли маьлумотлар учун миннатдорчилик билдирди.

By kafedra

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.