2020 й. 12 март санасида Тошкент Тиббиёт Академияси ректори, Л.Н.Туйчиевнинг “Психиатрия ва наркология” кафедрасининг клиник базасига (шахар рухий касалликлар клиник шифохонаси худудида жойлашган) ташрифи бўлиб ўтди.

Яқин вақтда фойдаланишга тушадиган кафедранинг янги биноси кўздан кечирилди.

ШРККШ бош шифокори Х.Н.Хусанходжаевнинг хамрохлигида билан клиник бўлимлар, физотерапия бўлими ва консультатив блок кўздан кечирилди.

ТТА ректори, Л.Н.Туйчиев, клиник базалар ва Академия кафедралари ўртасида бундан кейин ҳам ҳамкорлик давом этишига умид билдирди. ТТА “психиатрия ва наркология” кафедрасининг мудири З.Ш.Ашуров, ректор Л.Н.Туйчиев ва ШРККШ бош шифокори Х.Н.Хусанходжаевларга миннатдорчилик билдирди ва ўзаро фойдали ҳамкорлик клиник шифохоналар ва тиббиёт ОТМлари учун манфаатлилигини эслатиб ўтди.

By kafedra

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.