Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2017 йил 2909 сонли “Олий таълимни “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, шунингдек “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3606 16.03.2018 йил, шунингдек 2019 йил 13 февраль 4190 сонли “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳалқининг руҳий саломатлигини сақлаш ҳизматининг ривожланиш концепциясини тасдиқлаш” тўғрисидаги Президент Қарори ижроси сифатида Тошкент Тиббиёт Академияси ва Ўзбекистон психиатрлари ассоциацияси, И.М. Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети ва ФГУ ФГБУ В.П. Сербский номидаги Федерал психиатрия ва наркология тиббиёт тадқиқод маркази томонидан ТТА профессор – ўқитувчилари, магистр ва ординаторлари ва бошқа тиббиёт соҳалари мутахассислари учун «Психиатриянинг COVID-19 пандемияси давридаги эски ва янги муаммолари » деб номланган пихиатрия соҳасида ҳалқаро мутахассислар иштироки билан илк онлайн илмий – амалий анжумани ташкил этилди. Онлайн илмий – амалий анжуман 2 май 2020й. Zoom интернет-майдонида видео-конференция ёрдамида ўтказилди

Лекторлар: Россиянинг психиатрия сохасидаги етакчи мутахассислари

  1. “Психиатриядаги даволаш усуллари: далилларга асосоланган тиббиёт vs. клиник амалиёт” Сиволап Юрий Павлович, тиббиёт фанлари доктори, И.М. Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети психиатрия ва наркология кафедраси профессори
  2. “Болаларда психофармакотерапиянинг ўзига хосликлари”Портнова Анна Анатольевна, Москва шахри штатдан ташқари болалар бош психиатри, ФГУ ФГБУ шошилинч психиатрик ёрдам ва психиатрия бўлими мудири, РФ ССВ “В.П. Сербский номидаги Федерал психиатрия ва наркология тиббиёт тадқиқод маркази», т.ф.д., профессор

Анжуманнинг асосий мақсади – руҳий бузилишлар ҳақидаги илғор билимларини кенг тарқатиш, COVID-19 пандемияси даврида руҳий бузилишли беморларга ёрдам кўрсатиш борасида турли соҳа шифокорларининг ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш.

Анжуманнинг асосий йўналишлари куннинг долзарб саволлари бўлган қўйидаги муаммоларни ёритишга бағишланган:

  1. Пандемия даврида одамлар реакциялари: стресс, хавотир, депрессия, инкор этиш, ғазаб ва қўрқув. Яна қандай реакциялар?
  2. Коронавирус пандемияси даврида “руҳий эпидемиялар” кутилиши керакми?
  3. Пандемия ва «инфодемия».
  4. Ҳитой мутахасислари : COVID-19 ва психиатрик ёрпдам тизимининг глобал инқирози.

Анжуман раислари:

ТТА илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори т.ф.д., профессор Азизова Феруза Лютпиллаевна

ТТА психиатрия ва наркология кафедраси мудири, Ўзбекистон психиатрлари ассоциацияси президенти, т.ф.д. Ашуров Зарифжон Шарифович

 

2 май 2020 йили соат 12:00да анжуман раислари саломлашиш нутқлари видео-конференцияни бошлаб берди: Азизова Феруза Лютпиллаевна, ТТА илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори ва Ашуров Зарифжон Шарифович, ТТА психиатрия ва наркология кафедраси мудири, Ўзбекистон психиатрлари ассоциацияси президенти.

Кейин, 12:15 да сўз биринчи лекторга – Сиволап Юрий Павлович “Психиатриядаги даволаш усуллари: далилларга асосоланган тиббиёт vs. клиник амалиёт” мавзусидаги докладига берилди.

Формат: презентация (60 мин.) кейинги муҳокамаси билан

13:15 да иккинчи лектор – Портнова Анна Анатольевна «Болаларда психофармакотерапиянинг ўзига хосликлари” мавзусидаги докладига навбат берилди

Формат: презентация (60 мин.) кейинги муҳокамаси билан

14:15 да сўз психиатрия ва наркология кафедраси профессори Ходжаева Назира Исламовнага анжуманнинг якуний ҳулосларини муҳокама қилиш учун берилди.

14:45 да ҳулоса чиқариш. Ашуров Зарифжон Шарифович барча иштирокчиларга эътибор учун миннатдорлигини, кейинчалик Ўзбекистон ва Россия психиатрлари орасидаги фаол ҳамкорликга умид билдирди.

 

В 15:00 видео-конференция якунланди.

Онлайн-анжуман давомийлиги – 3 соат

Фаол иштирокчилар сони – 123

By kafedra

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.