Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.04.2017 йил 2909 сонли “Олий таълимни “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, шунингдек “Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3606 16.03.2018 йил, шунингдек 2019 йил 13 февраль 4190 сонли “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси ҳалқининг руҳий саломатлигини сақлаш ҳизматининг ривожланиш концепциясини тасдиқлаш” тўғрисидаги Президент Қарори ижроси сифатида Тошкент Тиббиёт Академияси ва Ўзбекистон психиатрлари ассоциацияси томонидан ТТА профессор – ўқитувчилари, магистр ва ординаторлари ва бошқа тиббиёт соҳалари мутахассислари учун «Covid-19 пандемияси ва карантин давридан кейин руҳий саломатликни сақлаш тизимида инқироз кутиш керакми?» деб номланган психиатрия соҳасида онлайн илмий – амалий анжумани ташкил этилди. Онлайн илмий – амалий анжуман 13 май 2020й. Zoom интернет-майдонида видео-конференция ёрдамида ўтказилди

Анжуман раиси:

ТТА укув бўйича проректори т.ф.д., профессор Баймурадов Шухрат Абдужалилович

Анжуман лектори:

ТТА психиатрия ва наркология кафедраси мудири, Ўзбекистон психиатрлари ассоциацияси президенти, т.ф.д. Ашуров Зарифжон Шарифович

By kafedra

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.