Тошкент тиббиёт академияси Халқаро бўлими хабар беради, 2018 йил 14 апрелда Санкт-Петербург шаҳрида, «Фундаментал фан ва клиник тиббиёт. Инсон ва унинг саломатлиги» номли Ёш изланувчилар илмий анжумани бўлиб ўтади.

Ушбу анжуман Санкт-Петербург давлат университети, И.П.Павлов номли Россия Физиологлари жамияти, Халқаро патофизиологлар жамияти
ва Санкт-Петербургнинг бошқа илмий ташкилотлари томонидан Ташкил этилмоқда.

Анжуман ишида иштирок этиш учун 35 ёшгача бўлган барча ТТА вакилларини таклиф этамиз.

Анжумандан кўзланган асосий мақсад, олий маълумотни фундаментал фанга ўзаро узвий боғлаш ва замонавий фан масалаларини ҳал этиш борасида ёш изланувчиларни чорлаш.

Анжуман секциялари биомедицина ва клиник тиббиётга бағишланиши режалаштирилган. Анжуман доирасида махсус семинар ўтказилиши кутилмоқда.

Анжуманда иштирок этиш мутлақо бепул.

Анжуманда иштирок этиш учун 2018 йил 9 мартга қадар ТТА Халқаро бўлимига қуйидагилар билан мурожат этишингизни сўраймиз:

  1. Анжуманда қатнашиш учун ариза
  2. Тезис ва/ёки маъруза

Қўшимча маълумотлар учун қўнғироқ орқали мурожат этинг

+99871 214-82-91

 

ТТА Халқаро бўлими

By ATM

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.