РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН НАРКОЛОГИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ  ЎЗГАРДИ 

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан, Ашуров Зарифжон Шарифович Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Унга марказ фаолияти ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, наркологик касалликлар соҳасидаги профилактика, диагностика ва даволаш ишларида энг илғор инновацион технологияларни татбиқ этиш, нуфузли  хорижий тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, тизимда ахборотларнинг фаол алмашинувини таъминлаш сингари қатор вазифалар юклатилди. 

43 ёшли тиббиёт фанлари доктори, профессор З. Ашуров айни пайтгача Тошкент тиббиёт академияси Психиатрия ва наркология кафедраси мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Leave a Comment

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.