13 декабр 2019 йилда “психиатрия ва наркология” кафедрасида арт-терапиянинг йўналишларидан бири бўлмиш нейрографика бўйича мастер-класс бўлиб ўтди.
Нейрографика – бу график усул бўлиб, унда сиз маркер, қоғоз олиб ўз вазифангизни чизиш мумкин. Бунинг учун композицияни белгилаш ёки айланаларни чизиш керак холос. Инсон ўзининг кечинма, муаммоларини расм орқали ифодалашни бошлайди.
Мастер-классни “психиатрия ва наркология” кафедраси аспиранти Шин Зоя Витальевна ўтказди. Мастер-классда психиатрия ва наркология йўналиши бўйича магистратура талабалари ва клиник ординаторлар иштирок этишди.
Тадбирнинг сўнгида бошловчига арт-терапия бўйича саволлар берилди. Тадбир иштирокчилари мастер-класслар кейинчалик ҳам давом этишини умид қилиб қолишди.