18 декабр 2019 йили «Антидепрессантлар бўйича мунозара: тарафдорлар ва каршилар» мавзуси бўйича семинар бўлиб ўтди.
Маърузачилар:
Магзумова Шахноза Шахзадэевна, ТТА “психиатрия ва наркология” кафедраси профессори, Ўзбекистон психиатрлар ассоциацияси вице-президенти.
ТТА “психиатрия ва наркология” кафедраси психиатрия йўналиши бўйича 3 курс талабалари.
Қатнашдилар: ТТА “психиатрия ва наркология” кафедрасининг ходимлари, ТДСИ “терапевтик йўналишлар №3” кафедрасининг ходимлари , шахар рухий касалликлар клиник шифохонасининг шифокорлари, республика рухий касалликлар клиник шифохонасининг шифокорлари, №1 ва №2 шахар рухий ва асаб касалликлари диспансерларининг шифокорлари, ТТА “психиатрия ва наркология” кафедрасининг магистратура талабалари ва клиник ординаторлари.
Мунозара мобайнида антидепрессантларнинг қўлланилиши ва уларнинг гуруҳларини хусусиятлари бўйича актуал саволлар кўтарилди. Алоҳида эътибор антидепрессантларни тайинлашда йўл қўйиладиган хатоларга ва қандай қилиб уларни олдини олишга қаратилди.
Семинарни охирги қисми “савол-жавоб” секциясига бағишланди, унда иштирокчилар узларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди.
Тадбирнинг сўнгида, ТТА “психиатрия ва наркология” кафедрасининг мудири, Ўзбекистон психиатрлар ассоциацияси президенти, Ашуров Зарифжон Шарифович, семинар маърузачилари ва қатнашчиларига қизиқ ўтган мунозара учун миннатдорчилик билдирди. Шунга ўхшаш ўқув тадбирларни мунтазам ўтказиш зарурлигини ва Ўзбекистон психиатриясидаги ўқув жараёни ривожланишига керакли ёрдамни кўрсатишга тайёрлигини таъкидлаб ўтдилар.